Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:40 / 15.12.2015
2646
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда йил бошидан бери содир бўлган ЙТҲда минг нафар киши нобуд бўлган
Қирғизистонда 2015 йилнинг 11 ойи давомида йўлларда 976 киши ҳалок бўлган ва 9 минг 847 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Бу ҳақда мамлакат ИИВ ЙПХ матбуот хизмати маълум қилган.
Энг кўп йўл транспорти ҳодисаси Чуй вилоятида рўйхатга олинган – 285 та. Энг ками эса Ўш вилоятида қайд этилган – 28.
11 ой вақт мобайнида жами 6 минг 656 та ЙТҲ қайд этилган. Улардан 1 минг 335 таси болалар иштирокида бўлган бўлиб, унда 92 нафар бола нобуд бўлган, 1 минг 560 нафари жароҳат олган.