Жаҳон | 21:22 / 16.12.2015
2478
1 дақиқада ўқилади

Қатар ТИВ Ироқда қатарликлар ўғирлангани ҳақидаги хабарни тасдиқлади

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларининг Ироқ ҳудудида ўғирлангани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Вазирлик маълумотига кўра, Ироқ ҳукумати рухсати билан Нажаф саҳросида ов қилиш вақтида номаълум шахслар томонидан 16 нафар Қатар фуқароси гаровга олинган.

Бундан олдинроқ, Ироқ полицияси йўқолиб қолган овчилар орасида Қатар раҳбарининг оила аъзолари ҳам борлиги ҳақида маълумот берганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш