Жаҳон | 18:51 / 16.12.2015
5460
1 дақиқада ўқилади

Россия авиацияси 1 кун ичида Суриядаги террорчиларнинг 212 объектига зарба берди

Россия ҳаво кучларининг Суриядаги авиагуруҳи ўтган кун давомида Ҳумаймим авиабазасидан 59 ҳарбий парвозни амалга ошириб, 7та вилоят ҳудуди бўйлаб террорчиларнинг 200дан ортиқ объектига зарба берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков баёнот берди.

“Ўтган сутка мобайнида Россия ҳаво космик кучлари самолётлари 59 ҳарбий парвозни амалга ошириб, террорчиларнинг Сурия Араб Республикасидаги 212 объектига зарба берди. Нишонлар Ҳалаб, Идлиб, Латақия, Ҳама, Ҳомс, Ҳасеке ва Раққа вилоятларида жойлашган эди. Парвозларнинг 32таси тунги пайтда амалга оширилди”, - унинг сўзларини келтиради "РИА Новости" агентлиги.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш