Жаҳон | 22:05 / 16.12.2015
2877
1 дақиқада ўқилади

Хитой шарқидаги ресторанда рўй берган портлаш натижасида энг камида етти киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Фуцзянь провинциясидаги ресторанда рўй берган портлаш натижасида энг камида етти киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан 18:30 (Тошкент вақти билан 15:30) атрофида содир бўлган. Портлаш ресторан ошхонасида вужудга келган.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.