Жамият | 15:23 / 17.12.2015
2753
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг Бразилияда WhatsApp мессенжери блокланишига ўз муносабатини билдирди

Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукерберг Бразилия суди томонидан WhatsApp мессенжерининг 48 соатга блоклаб қўйиш бўйича чиқарган ҳукмига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Тармоқдаги расмий саҳифасида у Facebook жамоаси WhatsApp мессенжерига қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўйича фаол иш олиб бораётгани, ҳозирча бунга муваффақ бўлинмагани ҳақида ёзган.

Цукерберг бразилиялик фойдаланувчиларга ҳозирча фаол бўлиб турган Facebook мессенжеридан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

«Бу Бразилия учун жуда қайғули кун. Шу кунгача Бразилия бутун дунё бўйича эркин интернетни қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаш аъзоси эди. Бразилияликлар ижтимоий тармоқдан энг фаол фойдаланувчилардан бўлиб келишган. Биз шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни кучайтиришга ҳаракат қилаётган пайтимизда Бразилия суди WhatsApp`ни блоклаб қўйиш бўйича қарор чиқариши ҳайрон қолдирди», — деб ёзади Марк Цукерберг.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш