Жамият | 15:04 / 17.12.2015
5427
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда авиакомпания техник ходими самолёт двигателига урилиб ҳалок бўлди

Air India авиакомпанияси техник ходими Мумбайдаги аэропортда, реактив самолёт ишлаб турган двигателга урилиши натижасида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, самолётнинг иккинчи учувчиси самолёт двигателини ҳаракатга келтиришга қарор қилган. Бу пайтда техник ходим двигатель ёнида самолётга техник хизмат кўрсатаётган бўлган.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳолатни баҳолаш ва айбдорни аниқлаш бўйича тергов ишларини бошлаб юборган.