Жаҳон | 15:53 / 17.12.2015
19258
1 дақиқада ўқилади

Путин ИШИДни “иккинчи даражали нарса” деб баҳолади

Россия президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни, ОАВ вакиллари иштирокида катта матбуот анжумани ўтказмоқда. Қарийб 1 400 журналист иштирокидаги тадбир Халқаро савдо марказида бўлиб ўтмоқда.

ИШИД гуруҳи билан боғлиқ саволга жавоб бераркан, Путин уни “иккинчи даражали нарса” деб атади.
“Назаримда, ИШИД иккинчи даражали нарсадир. Ироққа киришди – мамлакатни вайрон қилишди, яхшими, ёмонми, муҳим эмас. Нефть савдоси билан боғлиқ унсурлар юзага келди. Вазият йиллар давомида бу аҳволга келди.

Бизнес, контрабанда. Буни ҳимоя қилиш учун ҳарбий куч керак бўлди”, - деб таъкидлади у.
Унинг фикрича, иқтисодий манфаатлар билан боғлиқ ишларни ниқоблаш учун “ислом омили”га мурожаат қилинган, бу эса кўплаб одамларни ўзига жалб қилган. Шу тариқа гуруҳнинг ўзи юзага келган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш