Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:53 / 18.12.2015
4233
1 дақиқада ўқилади
Лос-Анжелесда “Юлдузлар жанги” намойиши вақтида юзлаб томошабинлар эвакуация қилинди
Лос-Анжелесдаги кинотеатрлардан бирида “Юлдузлар жанги” намойиши вақти юзлаб кишилар эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда TMZ.
Фильм намойиши бошланганидан 30 дақиқа ўтиб кинотеатр ходимлари хавфсизлик мақсадида томошабинларга уйларига қайтиб кетишни тавсия қилишди.
Кейинроқ маълум бўлишича, ташриф буюрувчилардан кимдир бехосдан тревога тугмачасини босиб юборган экан. Бир оз ўтиб кинотеатр ўз ишини қайта бошлади.