Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:49 / 19.12.2015
3217
1 дақиқада ўқилади
Ироқ мудофаа вазирлиги коалиция зарбаси оқибатида 9 ҳарбий ҳалок бўлганини айтди
Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Убайдий АҚШ бошчилигидаги коалициянинг янглиш зарбаси оқибатида Ироқнинг 9 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Коалиция ҳаво кучлари қуруқлик қўшинларини Фаллужа шаҳри яқинида қўллаб-қувватлаб келаётган эди, чунки Ироқ вертолётлари об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли уча олмас эди”, - деди у матбуот анжумани чоғида.
Ҳалок бўлганлардан бири зобит эканлиги қўшимча қилинди.
Илгарироқ АҚШ расмийлари йўл қўйилган хатони “эҳтимол” даражасида эътироф этишган эди.