Спорт | 19:04 / 19.12.2015
2529
1 дақиқада ўқилади

Роберт Левандовски "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарни изоҳлашни истамади

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзининг “Реал Мадрид” клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Бу каби хабарлар ҳар йили пайдо бўлади ва мен бунга аҳамият бермайман.

Мен фақат футбол ҳақида ўйлайман. Бу мен учун мураккаб ҳолат, яхшиси буни изоҳламайман”

Аввалроқ футболчи “Реал Мадрид”га ўтишга қизиқаётгани ҳамда унинг агенти қироллик клуби президенти Флорентино Перес билан учрашгани маълум қилинган эди.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш