Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченко Украина терма жамоаси штабидаги ва “Челси”даги лавозимдан бирини танламоқда
Украиналик машҳур собиқ футболчи Андрей Шевченко ўз келажаги борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.
Шевченкога Евро-2016 га тайёргарликни бошлаб юборган Украина терма жамоаси мураббийлик штабидан ўрин таклиф қилишди, бироқ у шунингдек “Челси” раҳбариятидан ўрин олиш ҳақида ҳам таклиф олди, деб хабар бермоқда “Футбол 24” нашри.
Унинг терма жамоага тайинланиши 7-10 кундан кейин расман эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ Украина терма жамоаси етакчи ўйинчилари Шевченконинг бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиққанлари ва терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Михаил Фоменкони қўллаб-қувватлашгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Ҳозирча шуниси маълумки, Фоменко Украина терма жамоаси билан ишлашни давом эттираверади.