Жаҳон | 10:51 / 20.12.2015
2792
1 дақиқада ўқилади

Испанияда бир кун давомида 150 дан кўпроқ ўрмон ёнғини қайд этилди

Испаниянинг бир неча вилоятларида 20 декабрга ўтар кечаси 150 дан кўпроқ ўрмон ёнғини қайд этилди, деб хабар бермоқда The Spain Report нашри.

19 декабрь куни эрталаб Астурия вилоятида 18 та ёнғин қайд этилган, якшанбага ўтар кечаси эса уларнинг сони 111 тага етган. Тревога бўйича барча шошилинч хизматлар оёққа турғазилди. Маҳаллий амалдорларнинг айтишича, бир вақтнинг ўзида шундай кўп сонда ёнғин чиқиши ўт қўйиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ёнғинлар, шунингдек, Баск ерлари, Кантабрия ва Наваррада ҳам қайд этилган. Бир неча аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилинган.

Ҳукумат фуқароларни эҳтимолий ўт қўювчиларни аниқлашга ёрдам берувчи ҳар қандай шубҳали вазият ҳақида хабар беришга чақирди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш