Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:49 / 20.12.2015
7449
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда транзит билан Қозоғистонга 33 кг наркотик олиб ўтишга бўлган ҳаракат тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон чегара хизмати ходимлари томонидан Тожикистондан Қозоғистонга наркотик моддалар олиб ўтишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди. Ўзбекистон чегара наряди “Бекобод-темир йўл” халқаро ўтказиш пунктида Хўжанд-Арис юк поезди ичида олиб кетилаётган 33.2 кг наркотик моддаларни аниқлади ва ушлаб қолди.
Гиёҳванд моддалар махсус ясалган ва кўздан нари қилинган идишда топилди. У Тожикистондан Қозоғистонга юк олиб кетаётган вагон ичида беркитилган эди. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.