Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:09 / 20.12.2015
4128
1 дақиқада ўқилади
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Ироқдан қўшинлар олиб чиқилиши давом этаётганини маълум қилди
Туркия Ироқнинг Найнаво вилоятидан ўз қўшинларини олиб чиқишни давом эттирмоқда, деб маълум қилди Туркия ташқи ишлар вазирлиги хабарига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Хабарда таъкидланишича, Туркия Ироқнинг Бошиқ шаҳрига қўшинларини олиб киргани оқибатида икки давлат ўртасида вужудга келган “тушунмовчилик”ни англамоқда.
14 декабрда турк ҳарбийлари Ироқдаги позицияларини тарк этишни бошлашди.
Аввалроқ Туркия Ироқнинг шимолидаги Мосул яқинида ҳарбий лагерь жойлаштиргани маълум қилинганди.