Жамият | 17:23 / 20.12.2015
6014
1 дақиқада ўқилади

Zara, Mango ва H&M брендлари Россиянинг санкциялари туфайли Туркиядаги фаолиятини тўхтатиши мумкин

Zara, Mango ва H&M брендлари Россиянинг санкциялари туфайли Туркияда кийим тикишни вақтинчалик тўхтатиши мумкин. Бундай фикр Туркиянинг T24 канали орқали берилди.

Телеканал ахборотига қараганда, компаниялар маҳаллий шерикларидан кийимлардан Made in Turkey ёзувини олиб ташлашни талаб қила бошлаган, негаки бу Россияга маҳсулот етказишда муаммолар туғдириши мумкин. Бу ёзув туфайли маҳсулот гўёки нафақат Туркия, балки Европадаги омборхоналарда туриб қолмоқда.

Яқин пайт ичида компаниялар Россия бозорига мўлжалланган товарлар ишлаб чиқаришни Туркиядан бошқа давлатларга кўчирмоқчи. Кейинчалик улар бутунлай Туркиядан кетиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш