Спорт | 00:13 / 21.12.2015
4117
1 дақиқада ўқилади

Англия чемпионати, 17-тур: “Ливерпуль” “Уотфорд”дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди, “Суонси Сити” ва “Вест Хэм” дуранг ўйнашди

Англия чемпионатининг 17-турида “Ливерпуль” меҳмонда “Уотфорд”дан 3:0 ҳисобида йириқ ҳисобда мағлуб бўлди. Меҳмонлар 3-дақиқадаёқ Натан Аке голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 15-дақиқада Одион Игало мерсисайдликлар дарвозасига яна бир тўп киритди. Ўйиндаги якуний ҳисобни Игалонинг ўзи ўрнатди ва дублга эришди.

4 марта кетма-кет ғалабага эришаётган “Уотфорд” 28 очко билан мусобақа жадвалида 7-ўринни, “Ливерпуль” эса 24 очко билан 9-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 17- тур
Уотфорд – Ливерпуль – 3:0
Голлар: Аке, 3 (1:0); Игало, 15 (2:0); Игало, 85 (3:0).

Турнинг яна бир учрашувида “Суонси Сити” ва “Вест Хэм” дуранг натижа қайд қилишди. Учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

“Суонси” учрашувдан кейин 15 очко билан мусобақа жадвалида 18-ўринни, 25 очко йиққан “Вест Хэм” эса 8-ўринни эгалламоқда.

Суонси Сити – Вест Хэм Юнайтед – 0:0