Жаҳон | 20:19 / 22.12.2015
2851
1 дақиқада ўқилади

БМТ Сурия бўйича музокараларни январь ойи охирида ўтказишни режалаштирди

БМТнинг Сурия муаммоси бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Яқин Шарқдаги сиёсий инқирозни ҳал этишга қаратилган музокаралар 1 ойдан кейин, 2016 йилнинг январь ойи охирида ўтказилиши ҳақида маълум қилди.

У бу маълумотни БМТнинг Женевадаги бўлими бошлиғи Майкл Меллерга айтган.

"У (де Мистура) январь ойининг охирида Сурия масаласи бўйича музокараларни бошлашни таклиф этди", деган Меллер матбуот анжумани чоғида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш