Ўзбекистон | 11:18 / 22.12.2015
8527
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда

Жорий ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилади, ёмғир ва қор ёғади.

Гидрометеорология марказиниинг маълум қилишича, 25 декабрга қадар республика бўйлаб ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Жойларга туман тушади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор.