Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:57 / 22.12.2015
5088
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёлик фуқаронинг уйидан бир килограммга яқин "марихуана" топилди
Вилоят ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 4 граммдан ортиқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур фуқаронинг уйи текширилганида 988 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
ИИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, у ушбу гиёҳвандлик моддасини маҳаллий аҳоли вакилидан сотиб олганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.