Жаҳон | 07:54 / 23.12.2015
3009
1 дақиқада ўқилади

Россия Сбербанки президенти Греф: 2016 йил банклар учун енгилроқ бўлади, бироқ иқтисодиёт учун эмас

2016 йил банк сектори учун ўтаётган 2015 йилдан яхшироқ бўлади, бироқ Россия иқтисодиёти учун эмас, деб ҳисобламоқда Россия Сбербанки президенти Герман  Греф. У бу ҳақда “Коммерсантъ” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Агар нимадир ғайриодатий нарса юз бермаса 2016 йил банк сектори учун бирмунча яхшироқ бўлади. Фикримча, биз бу йил резервларни шакллантиришнинг чўққисидан ўтдик. Соғлом банклар ёмон қарзларни эплай оладилар ва кейинги йил осонроқ бўлади. Банклар учун, бироқ иқтисодиёт учун эмас”, деб айтди Греф 2016 йилда кутилажак иқтисодий натижалар ҳақидаги саволга жавобан.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш