Жаҳон | 15:53 / 25.12.2015
3112
1 дақиқада ўқилади

Handelsblatt: Германияда дом-дараксиз кетган кишилар сони 10 минг кишига яқинлашди

Германия жиноий полицияси берган маълумотга қараганда, мамлакатда 9780 фуқаро дом-дараксиз кетган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Handelsblatt газетаси ёзмоқда.

Охирги марта 2015 йил октябрида янгиланган маълумотлар базаси асосан чет элга кетиб, қайтиб келмаган, дом-дараксиз йўқолган фуқароларни ўз ичига олади. Йўқолганларнинг учдан икки қисми эркаклардир. Рўйхатда, шунингдек, 13 ёшга етмаган 879 бола ва 5 минг ўсмир бор.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш