Жаҳон | 08:47 / 25.12.2015
2381
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Нигерияда газни қайта ишлаш заводида портлаш юз бериб, юздан ортиқ киши ҳалок бўлди

Нигерия жанубидаги газни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлиши оқибатида камида 100дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Naij порталида хабар қилинган.

Қизил Хоч жамияти маълумотига кўра, бу воқеа Анамбра штатидаги Нневи штатида юз берган.

Қайд этилишича, кучли портлашдан кейин ёнғин чиқиб, атрофдаги уйларга тарқалган.

Порталда айтилишича, қурбонларнинг аксар қисми бу завод яқинида яшаган кишилар бўлди.

Шунингдек, ўнлаб кишилар жароҳатланган ҳолда шифохоналарга етказилган. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин заводдаги газ баллонлари ортидан келиб чиққан.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш