Ўзбекистон | 11:37 / 25.12.2015
3316
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура органларининг матбуот хизматлари ходимлари иши самарадорлиги янада оширилади

25 декабрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистондаги прокуратура органларининг матбуот хизмати вакиллари иштирокидаги семинар бошланди.

"Бош прокуратурада Журналистларни қайта тайёрлаш республика маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг матбуот хизмати тармоқлари ходимлари ишининг самарадорлигини янада оширишган бағишланган семинар-тренинг иш бошлади", дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Тадбир уч кун давомида ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш