Жаҳон | 16:30 / 25.12.2015
3266
1 дақиқада ўқилади

Путин ҳукуматга 2030 йилгача футболни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳукуматига 2030 йилгача Россияда футболни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатма берди.

Мазкур кўрсатмага тегишли топшириқ «Россия-2018» ташкилий қўмитаси ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Кенгаши Қўшма йиғилишида президент томонидан имзолаган ҳужжатга илова қилинган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш учун Россия футбол иттифоқи маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва идоралар зиммасига юкланди.