Жаҳон | 00:21 / 25.12.2015
2909
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонидаги шифохонада чиққан ёнғиндан жабрланганлар сони 120 кишидан ошиб кетди

Саудия Арабистонининг жанубида жойлашган Жизон маъмурий округидаги шифохоналардан бирида юз берган ёнғин оқибатида жабрланганлар сони 123 кишигача етди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Саудия Арабистони ҳукуматида маълум қилинди. Фуқаролик мудофааси вазирлиги матбуот котибининг айтишича, шифохонанинг туғруқ бўлими ва неонатал парвариш ва интенсив терапия бўлимини қамраб олган ёнғиннинг сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Хабарда айтилишича, туғруқ бўлимидаги барча болалар қутқарилган.

Аввалроқ ёнғин оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш