Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:59 / 26.12.2015
5939
1 дақиқада ўқилади
АҚШлик аралаш кураш жангчиси Монсон Россия байроғи остидаги биринчи жангини ютқазди
АҚШлик MMA (аралаш кураш) жангчиси, 44 ёшли Жефф Монсон Россия байроғи остидаги биринчи жангини камерунлик иккинчи даражали жангчи Дональд Нжатахга ютқазиб қўйди.
Жангнинг биринчи дақиқасидаёқ ўнг томондан берилган зарба Монсонни рингга қулатди. Натижада Монсон оғир нокаутга учради.
Жанг 25 декабрда “Химки” баскетбол маркази майдончасида бўлиб ўтди ва ўртага Mix-Fight-Combat версияси бўйича чемпионлик камари қўйилган эди.