Эрдўған бир одамни ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бир одамни ўз жонига қасд қилишдан қайтариб қолди, деб хабар бермоқда Эрдўған маъмуриятига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.
Президент кортежи Босфор кўрфази орқали ўтган кўприкдан жума намозига кетаётганда президент қўриқлаш хизмати ва Эрдўғаннинг ёрдамчилари йўлда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган бир эркакни кўриб қолишган. Президент вакиллари Эрдўған у билан гаплашмоқчи эканлигини айтиб, уни президент автомобили ёнига олиб боришган.
Таъкидланишича, Эрдўған эркак билан гаплашгани машинадан тушмаган. Бундан ташқари, Эрдўған телефон орқали суҳбатлашишни давом эттираверган. Бироқ у эркакка ёрдам беришга ваъда берган. Эрдўған маъмурияти вакилларининг айтишича, эркак оилавий муаммолар сабабли қаттиқ изтироб чеккан ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.