Жамият | 07:31 / 26.12.2015
6724
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Қозоғистон бош вазири куйлаётган видео пайдо бўлди

Интернетда Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Боб Тиэл ва Жорж Вайснинг “What a Wonderful World” (“Қандай гўзал бу дунё”) қўшиғини куйлаётгани акс этган видео пайдо бўлди.

“What a Wonderful World cover Масимов” деб номланган видеода Қозоғистон бош вазири қўшиқни уй шароитида ижро этаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Видеони ўзининг YouTube’даги саҳифасида “Бүркеусіз шындық” (“Яширинган ҳақиқат”) деб номланган фойдаланувчи жойлаштирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш