Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:39 / 26.12.2015
3438
1 дақиқада ўқилади
Хитойда 5 нафар ишчи ер ўпирилиши туфайли ҳалок бўлди
Хитойнинг Аньхўй вилоятидаги Хуайбей шаҳрида 5 нафар ишчи қурилиш майдонида бирдан ер ўпирилиши туфайли тупроқ остига кириб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, ишчилар улкан ўра қазий бошлашган. Лекин эҳтиётсизлик туфайли ер ўпирилган ва улар тупроқ остига кириб кетишган. Уларни қутқариб қолишга улгуришмаган.