Жаҳон | 16:52 / 27.12.2015
3151
1 дақиқада ўқилади

Австралияда поезд издан чиқиши туфайли 200 минг литр сулфат кислота тўкилиб кетди

Австралиянинг Квинсленд штатида юк поезди рельсдан чиқиб кетиши туфайли сулфат кислота тўкилиб кетган. Бу ҳақда Brisbane Times нашри хабар берди.

Қайд этилишича, поезддаги 26та вагоннинг барчаси ағдарилиб кетган. Бу воқеа содир бўлган жойдан 2 км радиусдаги ҳудуд тақиқланган ҳудуд сифатида эълон қилинган ва бу йўлда поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Ушбу ҳодиса туфайли 3 киши шифохонага олиб борилган. Ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш