Жаҳон | 15:43 / 27.12.2015
2016
1 дақиқада ўқилади

Бельгиядаги темир йўл бекатида шубҳали буюм туфайли эвакуация амалга оширилди

Бельгиянинг Намюр шаҳридаги темир йўл бекати ишчилари ва барча йўловчилар ҳудудда шубҳали буюм борлиги аниқланганидан сўнг эвакуация қилинди. Бу ҳақда RTL хабар тарқатди.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари темир йўл хизматидан бу йўналишдаги барча поездлар ҳаракатини тўхтатишни буюрган.

Йўловчилар қандай сабаб туфайли қанча вақтга поездлар кечикиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.

Бундан олдинроқ, Намюр полицияси шаҳарда теракт амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида маълумот олгани айтилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш