Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:12 / 28.12.2015
6255
1 дақиқада ўқилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги қарорига мувофиқ, Баҳромжон Адхамович Олматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Б.А. Олматов шу кунгача Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.