Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:49 / 28.12.2015
2720
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг жануби-шарқидаги торнадо ва сув тошқинлари қурбонлари сони 41 кишига етди
АҚШнинг жануби-шарқидаги бир неча штатларда юз берган торнадо ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Охирги маълумотларга кўра, Миссури штатидаги тошқинлар оқибатида 6 киши, Техасда эса 11 киши ҳалок бўлган.
Иллинойс штатида яна 5 киши, Миссисипи, Алабама, Теннесси ва Арканзас штатларида эса умумий ҳисобда 19 киши ҳалок бўлган.
Ҳукумат ҳозирча табиий офат оқибатида кўрилган зарарга аниқ баҳо беришга тайёр эмасликлигини маълум қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш