Жаҳон | 19:31 / 28.12.2015
8127
1 дақиқада ўқилади

Reuters: АҚШ Россиянинг Суриядаги операциясини муваффақиятли деб ҳисоблади

Вашингтоннинг бир қанча расмий шахслари ҳамда ҳарбий таҳлилчилар Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясини муваффақиятли деб баҳолади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Россия армиясининг кўмаги туфайли Асад режими нисбатан хавфсиз вазиятда эканлигини шубҳасиз деб ҳисоблайман”, - деди АҚШ президенти маъмуриятининг номи келтирилмаган вакили агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятларини, шунингдек, америкалик беш олий мартабали амалдор ҳам тасдиқлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш