Ўзбекистон | 18:09 / 28.12.2015
32506
1 дақиқада ўқилади

«Samarqand Darvoza»да нохуш ҳодиса юз бергани билан боғлиқ хабарлар асоссиз бўлиб чиқди

Айни пайтда ижтимоий тармоқлар, айниқса Telegram`даги гуруҳ ва каналларда куни кеча пойтахтимиздаги Samarqand Darvoza савдо маркази яқинида теракт содир бўлгани тўғрисида ёлғон хабар тарқатилмоқда.

Шу муносабат билан Samarqand Darvoza савдо маркази ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида миш-мишларнинг ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. “Бу тўғри эмас! Айбдорлар қидирилмоқда ва улар республикамиз қонунларига мувофиқ қатъий жазога тортилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда тарқатилган фотосуратнинг 2014 йил 29 ноябрь санасида «Samarqand Darvoza» савдо-кўнгилочар маркази яқинида кечки маҳал “Жигули” автомашинаси ёниб кетганида олингани айтиб ўтилган. Мазкур фотосурат Facebook`даги "Водители Ташкента" гуруҳидан олинган бўлиб, хабар Publika.uz сайтида ҳам эълон қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш