Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:36 / 28.12.2015
3840
1 дақиқада ўқилади
Санкт-Петербургда Санта-Клаус либосидаги шахслар тунда 7та автомобилни ёқиб юборди
28 декабрь, душанба кунига ўтар кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 13 дона автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда FlashNord нашри маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, шаҳарнинг Культура, Богатирск ва Энергетик шоҳкўчаларида, шунингдек Пулковск кўчасида машиналар ёқиб юборилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими берган маълумотга кўра, Санта-Клаус бош кийимидаги икки нафар фуқаро аввалига машиналар устига бензин сепган ва кейин уларга ўт қўйган. Еттита автомобилдан тўрттаси тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келган.