Жаҳон | 15:55 / 29.12.2015
2505
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда Янги йил арафасида теракт уюштирмоқчи бўлганликда гумонланган шахслар қўлга олинди

Бельгия прокуратураси Янги йил байрами вақтида мамлакат пойтахти Брюссель шаҳрида теракт уюштиришни режалаштиришда гумон қилинган 2 шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Рейтер агентлиги маълумотига кўра, полициячилар Брюссель ва Льеж шаҳарларида махсус рейдлар ўтказиши орқали 6 шахс қўлга олинган.

Полициячилар уларнинг уйидан ҳарбий либослар ва ИШИДнинг тарғибот варақаларини топишган. Шунингдек, уларнинг ёндан қурол ва портловчи моддалар аниқланмагани айтилган. Рейд давомида 6 нафар шахс тутилиб, сўроқ қилинган. Уларнинг 4 нафари қўйиб юборилган.

Прокуратура маълумотида қўлга олинган бу шахслар Париж терактига алоқадорлиги гумон қилинмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш