Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:14 / 29.12.2015
3180
1 дақиқада ўқилади
"МЮ" 2015 йил давомида 64 очко ишлаб, 25 йил ичидаги энг ёмон натижани қайд этди
"Манчестер Юнайтед" клуби 28 декабрь куни АПЛнинг 19-тури доирасида ўз майдонида "Челси"ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этгач, 2015 йил давомида тўплаган очколари сонини 64тага етказди.
Шу тариқа, "қизил иблислар" кейинги 25 йил ичида 1 календар йили давомида кам очко тўплаш бўйича энг ёмон кўрсаткични қайд этди.
Жамоа бундан ёмонроқ натижани 1990 йилда қайд этганди. Ўшанда "Манчестер Юнайтед" йил давомида 58 очко жамғарган эди.