Жамият | 14:16 / 29.12.2015
6310
1 дақиқада ўқилади

Россияда 40-йилларда ҳалок бўлган 19 қозоғистонлик аскарнинг қолдиқлари топилди

Россиянинг Волгоград шаҳри яқинида 19 аскарнинг қолдиқлари топилди. Улар Шимолий Қозоғистоннинг 29-ўқчи дивизияси аъзоларига оид бўлиши мумкинлигини айтилмоқда. Аскарлар тахминан 1943 йилда ҳалок бўлган.

Қолдиқлар 27 декабрь куни шаҳарнинг Советский туманида “Красноармеец” отряди қидирувчилари томонидан аниқланди, деб ёзади bloknot-volzhky.ru блоги.

Уларнинг ёнидан медаллар ва ҳужжатлар топилмаган. Аскарларнинг шахсий буюмлари ичида троллейбус тасвири туширилган тугма ва хоч топилган.Аскарлардан бирининг ёнида бўлган маълумотнома қонга ботиб қолганидан ундаги ҳарфларни тушуниш имконияти йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш