Технология | 22:36 / 29.12.2015
4243
1 дақиқада ўқилади

Samsung 8-дюймли янги Galaxy Tab SM-T375S планшетини тайёрламоқда

Интернетда Samsung компанияси Galaxy Tab сериясидаги янги планшет устида иш олиб бораётганининг тасдиғи пайдо бўлди.

Ҳиндистонда экспорт-импорт операцияларини кузатувчи Zauba сайти эвазига янги планшетнинг экрани ўлчами диагонал бўйича 8 дюйм бўлиши маълум бўлди.

Планшетнинг иккита нусхаси Ҳиндистонга 7 декабрда синаш ва баҳолаш учун етказилган. Декларацияда планшетнинг нархи 103 долларлиги кўрсатилган. Ҳужжатда таъкидланишича, Samsung SM-T375S синовдан ўтгандан кейин бузиб ташланади.

Планшет Bluetooth SIG ва Wi-Fi Alliance’дан муваффақиятли сертификатлаштиришдан ўтганидан кейин Samsung планшетни расман тақдим қилиши учун бир неча қадамларни амалга ошириши керак бўлади.