Жамият | 18:13 / 30.12.2015
3827
1 дақиқада ўқилади

Филиппинлик роҳиб черков ибодатини ховерборд устида ўтказди

Филиппинда жойлашган черковлардан бирининг роҳиби месса маросимини ховерборд устида туриб ўтказди. Воқеа акс этган видеолавҳа интернетда жойлашди.

Черковда диний қўшиқлар айтилаётган пайтда роҳиб ховерборд устида туриб секинлик билан ибодатга ташриф буюрганлар қаторлари орасидан ўтиб борган. Черков аҳли бу ғояни илиқ кутиб олган, шу боис ибодат давомида бир неча бор олқишлар янграган.

Аммо бу ҳаракатлар Сан-Пабло епархиясининг норозиликларига сабаб бўлган. Епархия расмийларининг фикрича, роҳиб шу йўл билан ўзига диққат қаратишга интилган. Айни пайтда у вақтинчалик черковдан четлаштирилган.