Спорт | 17:54 / 30.12.2015
5002
1 дақиқада ўқилади

Коста-рикалик футболчи ўйин қоидасини бузган рақибига бутса отди

Коста-Рика чемпионати доирасида "Алахуэленсе" ва "Депортиво Саприсса" жамоалари учрашуви вақтида мезбонлар вакили Хонатан Макдональд ўзига нисбатан қоидабузарлик ишлатган рақиб футболчисини ўзи жазолашга қарор қилди.

У ўзини йиқитишгач, ҳакам ҳуштак чалишидан олдинроқ ўрнидан туриб, бутсасини ечади ва қоидабузарни нишонга олади.

Бу воқеа Коста-Рика чемпионати финалининг жавоб учрашувида рўй берган. Ўйинда Хонатан Макдональднинг жамоадошлари 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Икки учрашув натижасига кўра "Депортиво Саприсса" жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қилган.