Жаҳон | 15:27 / 01.01.2016
4581
2 дақиқада ўқилади

2015 йилда Афғонистонда НАТОнинг 27 нафар аскари ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Pajhwok ахборот агентлиги хабарига кўра, 2015 йилда Афғонистонда НАТОнинг 27 нафар аскари ҳалок бўлган. Бу ташкилотнинг мамлакатдаги сўнгги 14 йил ичидаги энг кам аскар йўқотган ҳолатидир, дейилади манбада.

Ҳукуматга қарши кучларга қарши курашаётган афғон қуролли кучлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони бу йил ҳисобига кўра ортган.

Pajhwok агентлиги берган маълумотга кўра, НАТО аскарлари орасида ҳалок бўлган 27 нафар аскарнинг 22 нафари америкалик ҳисобланади. 2015 йилда НАТО учун Афғонистондаги энг қонли ой октябрь ҳисобланади. 10 октябрь куни Баграмда террорчи-худкуш ҳужуми натижасида олти нафар америкалик аскар, шунингдек, офицер аёл ҳалок бўлган.

Энг тинч ойлар эса ноябрь, июль, март ва январь бўлди. Шу ойларда ташкилотнинг бирорта ҳам аскари ҳалок бўлмаган.

Таққослаш учун, 2014 йилда Афғонистонда НАТОнинг 75 аскари ҳалок бўлган эди.

АФғонистонда НАТО учун энг қирғинли вақт 2001 йилдан 2010 йилгача вақт ичида бўлган. Ўшанда ташкилотнинг 711 нафар ҳарбийси мамлакатда ҳалок бўлган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш