Жаҳон | 09:34 / 01.01.2016
9771
1 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Россиянинг Туркияга нисбатан санкциялари кучга кирди

Россияда 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, ҳукумат томонидан кўрсатма берилган, Россия фуқароларининг Туркияга визасиз чиқиш режими кучга кирди.

«Бу Россия Федерациясининг ва фуқароларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ. Туркия орқали турли жойларга жангарилар йўналмоқда», — деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Анқара ўтган йилнинг декабрида Москванинг визасиз режимига жавобан, ҳеч қандай шунга ўхшаш режим қўлламаслигини маълум қилган эди. Россиядаги турк дипломатлари «рус халқини дўст ҳисоблашларини, икки давлат ўртасидаги яхши муносабатлар давом этишини хоҳлашларини» айтишган эди.

Шунингдек, Россияга 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Туркиянинг мандаринлари, помидорлари, бодринглари, шу билан бирга бир қатор мева-сабзавот маҳсулотлари ҳам кириб келиши тўхтатилади. Тақиқланган маҳсулотлар орасида музлатилган товуқ, туз ва гул кўчатлари ҳам бор.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш