Жаҳон | 08:25 / 01.01.2016
4644
1 дақиқада ўқилади

Барча хитойлик оилаларга 40 йил ичида биринчи марта 2 нафардан фарзанд кўришга рухсат берилди

2016 йил 1 январдан Хитойда 2 нафар фарзанд кўришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Бу қонун 2015 йил 27 декабрда қабул қилинганди. 

“Давлат бир оила икки фарзанд кўриши тамойилини қўллаб-қувватлайди”, деб айтилмоқда қонунда. Қонун Хитой Компартияси Марказий қўмитасининг 5-пленуми қарори асосида қабул қилинди.

Хитойда бунгача 40 йил давомида “бир оилага – бир фарзанд” сиёсати амал қилган. Расмий маълумотларга кўра, бу сиёсат 40 йил ичида Хитойда 400 млн одамнинг туғилишининг олдини олган. Айни пайтда Хитойда бир фарзандни тарбия қилаётган фарзанд кўришга лаёқатли ёшда бўлган 140 млн га яқин аёл бор. Хитой Соғлиқни сақлаш ва режали фарзанд кўриш масалалари бўйича давдат қўмитаси маълумотларига кўра, 90 млн бундай аёл фарзанд кўриш истагини билдирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш