Жамият | 08:40 / 01.01.2016
11475
1 дақиқада ўқилади

Дубайдаги меҳмонхонада чиққан ёнғин оқибатида 15 киши жароҳат олди, 1 киши юрак хуружидан вафот этди

Дубай марказида жойлашган The Adress Hotel осмонўпар меҳмонхонасида чиққан ёнғин оқибатида 16 киши жабрланган, улардан бирида эвакуация вақтида юрак хуружи юз берган. Бу ҳақда шаҳар ҳукумати твиттерда маълум қилди. 

“14 киши енгил, бир киши ўрта даражада жароҳат олган. Яна бир кишида эвакуация вақтидаги тиқилинч оқибатида юрак хуружи юз берди ва у вафот этди. Барча жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилмоқда хабарда.

2015 йилнинг сўнгги кунида Дубайнинг марказидаги меҳмонхонада ёнғин чиқди.

Меҳмонхонада бўлган барча одамлар эвакуация қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, бинонинг баланд қаватларидан пастга бўлаклар туша бошлаган ва ерга тушгач парчаланиб, ўнлаб метрларга сочилиб кетган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ баъзи гувоҳларнинг айтишича, у юқори қаватларда жойлашган қишки боғда бошланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш