Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония фуқаролигига эга бўлмаганларнинг мамлакатда туғилган болаларига фуқаролик бериладиган бўлди
2016 йилнинг 1 январидан Эстония қонунчилигига янги ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ, Эстония ҳудудида яшовчи мамлакат фуқаролигига эга бўлмаганларнинг Эстонияда туғиладиган болалари шу мамлакат фуқаролигига эга бўлади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
«Эстония фуқаролигига эга бўлмаган, аммо мамлакатда узоқ муддат истиқомат қилиб келаётганларнинг янги туғилган болаларига Эстония фуқаролигининг берилиши инсонпарварликдан нишонадир», — деб таъкидлади Эстония ИИВ раҳбари Ханно Пекура.
Унинг ишонч билдиришича, ушбу тузатишлар мамлакат фуқаролик сиёсатига мутлақо таъсир кўрсатмайди.
Унинг маълум қилишича, болалар 21 ёшгача иккинчи фуқароликка эга бўлиб туришлари мумкин, аммо ундан кейин улардан бирини танлашлари керак бўлади.