Жамият | 16:56 / 01.01.2016
6383
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда Янги йил мушакбозлиги вақтида 380 киши жароҳатланиб, 1 киши вафот этди

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида 2016 йилнинг биринчи куни кириб келиши арафасида ўтказилган Янги йил байрами тадбирлари вақтда уюштирилган мушакбозликлар туфайли 1 киши оламдан ўтди ва 380 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатган.

Филиппин Соғлиқни сақлаш вазири Жанет Гарин номаълум шахс маст ҳолда "Хайр, филиппинликлар" номли улкан мушакни ёқиб юборган. У чақин туфайли олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Маҳаллий ўт ўчирувчилар шу куни Маниланинг бошқа чеккаларида ҳам мушаклар отилиши туфайли ёнғинлар содир бўлгани, мингга яқин кулбалар ёниб кетгани ва одамлар жароҳатлангани ҳақида маълум қилишди.