Жаҳон | 18:17 / 01.01.2016
3873
1 дақиқада ўқилади

G7 раислиги 2016 йилда Германиядан Японияга ўтди

“Еттилик гуруҳи”га (G7) раислик 2016 йилнинг январидан Японияга ўтади ва унга бош вазир Синдзо Абэ раҳбарлик қилади. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилган.

“Еттилик”нинг навбатдаги саммитини 26-27 май кунлари Сима шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

Анъанага кўра, давлат раҳбарлари ва ҳукумат раҳбарлари ушбу учрашувларда халқаро сиёсат ва иқтисодиётга оид муҳим масалаларни муҳокама қилишади.

Ушбу саммит доирасидаги учрашувларда “еттилик” давлатлари вазирлари Японияда йил давомида учрашиб, 4та асосий йўналишдаги – халқаро иқтисодиёт ва савдо, сиёсат, дипломатия, иқлим ўзгариши ва энергетика ҳамда ривожланиш борасидаги масалаларни муҳокама қилишади.

Бундан ташқари, ҳозирда қўшимча равишда инфраструктурани ривожлантириш ва аёлларнинг жамиятдаги ҳолатини яхшилаш каби мавзуларни қўшиш келишилмоқда.

Синдзо Абэ Япониянинг G7га раислиги давомида соғлиқни-сақлаш масаласини ҳам кўтариб чиқишга ваъда берган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш