Жаҳон | 21:01 / 01.01.2016
12710
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин “муқаддас адолат урушига” тайёрлигини айтди

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин миллатга йўлланган Янги йил нутқида мамлакат Корея яриморолида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун йўналтирилган фаолиятни давом эттириши, бироқ “муқаддас адолат урушига” тайёрлигини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашри маълум қилди.

“Биз Корея яриморолида тинчликни ўрнатиш ва минтақада барқарорликни қўллаб-қувватлаш учун машаққатли ишни давом эттирамиз. Бироқ босқинчи-иғвогарлар бизга салгина тегса ҳам, биз уларга буни кечирмаймиз ва муқаддас адолат уруши билан янада шафқатсизроқ жавоб берамиз”, деб айтди Ким Чен Ин.

Ким Чен Иннинг Янги йил нутқининг асосий қисми Сеул ва Пхеньян ўртасидаги музокараларни танқид қилишга ҳамда Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги альянсни қоралашга бағишланди. Шу билан бирга у минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатликга қизиқиш билдирган барча билан гаплашиш учун тайёрлигини айтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш